Ҳа, Исломий уммат бундан фойдаланмади. Чунки ижтиҳод ва фикрий фаолият тўхтаб қолгач, мусулмонларда Исломий тушунчалар заифлашди, Исломий билимлар тараққий этмади, китоблар ва илмий бойликлар хазиналарда, кутубхоналарда чанг босиб ётаверди. Муфаккир олимлар ҳам жуда оз эди. Ҳақиқатлар устида изланишга бўлган қизиқиш сусайди. Билимлар давлатда ва ҳаёт майдонида уларга амал қилиш учун олинмас (чунки давлат буни қўллаб-қувватламас эди), балки олимлар илм ва сақофатдан ақлий дабдаба учун фойдаланишарди. Буни улар илм учун илм олиш деб аташарди. Шунингдек, илмни дунё топиш учун ҳам оладиган бўлишди. Уларнинг ичида уммат ва давлатга наф етказиш учун илм оладиганлар эса жуда ҳам оз эди. Шу сабабдан илмий, сақофий ёки ташриъий (қонунчилик борасида) бирон ҳаракат юзага келмади. Бунинг оқибатида Исломни тушуниш издан чиқди. Мусулмонлар Исломни фикрий, сиёсий ва ташриъий дин деб тушунишдан кўра кўпроқ руҳий дин деб тушунадиган бўлиб қолдилар. Чунки уларга Исломнинг асл фикрати ва бу фикратни ижро қилиш тариқати ноаниқ эди. Бунинг натижасида улар Китоб ва Суннатни ноаниқ тушуна бошладилар, Исломга ақида ҳамда ҳаётнинг барча ишлари учун низом деб қараш ўрнига, уни бошқа динларга солиштириб, мана шу асосда Исломдаги устунликларни кўрсатадиган бўлишди. Шунинг учун Усмоний Давлат раҳбарияти Европани қамраб олган иқтисодий тараққиётдан, турли кашфиётлардан, саноат ривожланишидан таъсирланмасдан, қолоқ ҳолатда қолиб кетганига ажабланмаса ҳам бўлади. Таъсирланиш ўта жузъий бўлди. Унинг ҳеч қандай фойдаси бўлмади ва Исломий Давлат учун моддий ривожланиш йўлларини очмади, ҳатто уни тушкунлик ва заифлик ботқоғига тортиб кетаётган қолоқлик аравасини тўхтатиб қолишга ҳам ёрдам бермади. Бунинг асл сабаби мусулмонларнинг илм ва сақофат билан ҳазорат ва маданият ўртасини ажрата олмаганликларидир. Шунинг учун булардан қай бирини танлашни билмай, гаранг бўлиб қолишди. Кўпчилик мусулмонлар бу нарсаларнинг барчаси Исломга зид дейишди ва шу сабабли уларни ҳаромга чиқаришди. Ҳатто босмахоналар пайдо бўлиб, Қуръони Каримни босиб чиқаришга қарор қилинганда фуқаҳолар бу ишни ҳаромга йўйишди. Фуқаҳолар ҳар қандай янгиликни ҳаром деб фатво чиқаришди, табиий илмларни ўрганувчиларни эса кофир дейишди ҳамда барча муфаккирларни худосиз деб айблашди. Фақат озчилик бир жамоат ҳам бор эдики, улар Ғарбдан ҳамма нарсани - илм, сақофат, ҳазорат ва маданиятни ҳам олишни зарур деб билишарди. Булар Европада ёки исломий юртларга кириб келган миссионерлик мактабларида таълим олганлар эди. Дастлаб уларнинг ҳеч бир таъсири бўлмади. Омма Ислом билан
128-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|